“Ўтмишсиз келажак йўқ” мавзусидаги маданий-маьрифий тадбир

371

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 16 сентябр  куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Ўтмишсиз келажак йўқ” мавзусидаги маданий-маьрифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Нарқулов очиб бериб, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи хақида қисқача сўзлади. “Ўтмишсиз келажак йўқ” мавзусидаги маданий-маьрифий тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуродов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ҳақида сўзлади.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар ва шу билан бирга улар музей залларидан жой олган тарихий экспонатлар билан яқиндан танишиб, керакли маълумотга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида Гулистон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг ўқитувчи ва ўқувчилари музейдан олган тассуротлари ҳақида ўз фикир ва мулоҳозаларини билдирдилар.

Тадбирда жами: 27 нафар иштирокчи, шундан: 25 нафар ёшлар, 2 нафар кексалар иштирок этдилар.