“Ёшлар маънавиятини юксалтириш долзарб вазифа”

403

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 24 октябр куни  Сирдарё тумани 13- умумтаълим таълим мактабида ёшларни музейга кенг жалб қилиш мақсадида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш долзарб вазифа” мавзусида лекторий амалга оширилди.

Ушбу тадбирнинг очилишида, Сирдарё тумани  13-умумтаълим мактаб директори Р.Бобоев сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида мактабда олиб борилаётган ишлар самараси ҳақида тўхталди ва тадбир қатнашчиларига Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида сўзлаб берди.

Музей директори З.Холдоров Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари доирасида ёшларни китобхонликга кенг жалб этиш ва уларнинг маънавиятини, билимини, дунё қарашини кенгайтириш ҳақида сўзлади ва бу борада музей ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

Тадбирда  музей томонидан 200 турдаги бадиий, илмий, шеърий асарлар мактаб кутубхонасига беминнат тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари бўлган ўқувчилар ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир сўнгида Сирдарё тумани  13-умумтаълим мактаб директори Р.Бобоев ушбу тадбир ва беминнат ёрдам учун музей жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Тадбирда жами:  86 нафар, шундан 80 нафари ёшлар, 6 нафар кексалар иштирок этдилар.