Ёшларни китобхонликга йўналтириш

661

2020 йил 12 феврал куни Гулистон тумани Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш юзасидан Буюк мутафаккир,  шоир Алишер Навоий ҳамда Буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига мансуб музейдаги адабиёт ва қўлёзмалар асосида Ёшларни китобхонликга йўналтириш” мавзусида кўчма кўргазма амалга оширилди.

Ушбу  кўчма  кўргазмада  музей  директори  З.Холдоров,  музей  катта  илмий  ходими

Р. Ходжамуротовлар Буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий ҳамда Буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида  маърузалар ўқидилар.

Маърузадан сўнг “Ёшларни китобхонликга йўналтириш” мавзусида кўчма кўргазма намойиш этилди.

Кўчма кўргазмада ахборот кутубхона маркази ходимларида катта тассурот қолдирди.

Кўргазма якунида Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музей ва ахборот кутубхона маркази ходимларининг келгусида ҳамкорликда иш олиб боришлари келишиб олинди.

Тадбирда жами: 25 нафар, шундан ёшлар: 20 нафар, кексалар: 5 нафарини ташкил этди.