“Шеърият мулки султони” мавзусида кўргазма

327

2020 йил 3-феврал куни Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш юзасидан Буюк мутафаккир,  шоир А.Навоийнинг таввалуд айёми муносабати билан “Шеърият мулки султони” мавзусида кўргазма  амалга оширилди.

Ушбу кўргазмада Гулистон шаҳар 2-умумий ўрта мактабининг ўқитувчилари Ш.Суюндиқов ҳамда Г.Тўйчиевалар  бошчилигидаги ўқувчилар иштирок этдилар.

Кўргазмада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов ва музей бош мутахассиси А.Норкулов сўзга чиқиб, Буюк мутафаккир,  шоир А.Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб бердилар.

Ушбу кўргазмада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи музей етакчи мутахассиси А.Юлдашев меҳмонларга кўргазмадан ўрин олган А.Навоийнинг портрети ва асарлари билан ҳамда музей ва ундаги ноёб экспонатлар тарихи ҳақида сўзлаб берди ва тадбир қатнашчиларининг саволларига атрофлича жавоб бериб, музей залларидаги экспонатлар билан яқиндан таништирди.

Тадбирда жами: 70 нафар, шундан ёшлар: 65 нафар, кексалар: 5 нафарини ташкил этди.