“Улуғ аждодларимиз- бизнинг фахримиз” мавзусида кўргазма

516

2020 йил 10 феврал куни Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш юзасидан Буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган куни муносабати билан  “Улуғ аждодларимиз- бизнинг фахримиз” мавзусида кўргазма амалга оширилди.

Ушбу тадбирда Гулистон шаҳар 1-умумий ўрта мактабининг ўқитувчилари ва вилоятимиз ҳудудидан келган меҳмонлар иштирок этдилар.

Кўргазмада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норкулов буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби З.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб бердилар.

Кўргазмда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов ва музей етакчи мутахассиси А.Юлдашевлар музей меҳмонларни  “Улуғ аждодларимиз бизнинг фахримиз” мавзусидаги кўргазмадан ўрин олган З.Бобурнинг портрети ва асарлари, музей залларидаги экспонатлар билан яқиндан таништирдилар,

ҳамда музей ва ундаги ноёб экспонатлар тарихи ҳақида сўзлаб бериб, тадбир қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

Тадбирда жами: 60 нафар, шундан ёшлар: 55 нафар, кексалар: 5 нафарини ташкил этди.