“Тарих-келажак пойдевори”

387

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 19 сентябр  куни Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Тарих-келажак пойдевори” мавзусидаги давра сухбати ўтказилди.

        Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р. Ходжамуротов очиб бериб, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи хақида қисқача сўзлади. “Тарих-келажак пойдевори” мавзусидаги давра сухбатининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори ўринбосари Г.Холбекова Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ҳақида сўзлаб, марказда ёшлар маънавиятини юксалтириш иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг келажакда ҳар томонлама, етук комил инсон сифатда камолга етишлари юзасидан ўз таклиф ва мулоҳозаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг ўқитувчи ва ўқувчилари давра суҳбатидан олган тассуротлари ҳақида сўзладилар.

Тадбирда жами: 33 нафар иштирокчи, шундан: 26 нафар ёшлар, 7 нафар кексалар иштирок этдилар.