“Тарихимизни ўрганамиз”

386

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари   ижросини    таъминлаш    мақсадида   2019  йил  29  октябр  куни   Оқолтин  тумани “Баркамол авлод” болалар марказида ёшларни музейга кенг жалб қилиш мақсадида “Тарихимизни ўрганамиз” мавзусида кўчма кўргазма амалга оширилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи директри З.Холдоров сўзга чиқиб Сирдарё вилоят тарихи ҳамда Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида, ундаги мавжуд экспонатлар, уларнинг тарихи ҳамда вилоятимиз ҳудудида жойлашган қадимий шаҳарлар ҳақида гапириб берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Хожимуродов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” тўғрисида тадбир иштирокчиларига гапириб берди.

Тадбирда вилоят тарихидан сўзловчи экспонатлар хақида кўрсатув намойиш этилди.

Ушбу тадбирда оқолтин тумани Баркамол авлод болалар маркази директори Ш.Одилова  ҳам сўзга чиқиб тадбир қизиқарли ўтганлигини, вилоят музейи билан ҳамкорликда иш олиб боришини, ўқитувчи ва уқувчиларини музейга ташрифларини амалга оширишини билдирди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами:  55 нафар, шундан 45 нафари ёшлар, 5 нафар кексалар иштирок этдилар.