“Сирдарё кўҳна замин”

412

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари   ижросини    таъминлаш    мақсадида   2019  йил  7 ноябр  куни   Гулистон  тумани Деҳқонобод шаҳарчасида “Княз Романовнинг собиқ уйи”да Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ва 16707-Харбий қисм билан ҳамкорликда “Сирдарё кўҳна замин” мавзусида лекторий ўтказилди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров “Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Хожимуродов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” тўғрисида тадбир иштирокчиларига гапириб берди. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг кўҳна тарихи ва асори атиқалари ҳақида сўзлаб, музей ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида ахборот берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуродов Ховос туманидаги “Кўҳна Ховос” тепалигида, Сирдарё туманидаги “Катта қиз” тепалигида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида ва ушбу тарихий ёдгорликлардан топилган қадимий ноёб экспонатлар ҳақида сўзлади.

Харбий қисм командири М.Сарибоев ушбу тадбирни ташкил этганлиги учун Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами:  60 нафар, шундан 55 нафари ёшлар, 5 нафар кексалар иштирок этдилар.