Сирдарёда маданият ва санъат куни Ёшларни маданият муассасаларига жалб этишга доир манавий-тарибиявий тадбир

0 421

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифи давомида ҳам бошқа соҳалар қатори вилоят ёшларига, айниқса ўқувчилар ва банд бўлмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида “Ҳаракатлар стратегияси ва манавий юксалиш” мавзусида лекторий ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан Азамат Хайдаров очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев сўзга чиқиб,  “Ҳаракатлар стратегияси ва манавий юксалиш” мавзусида ташриф буюрувчиларга маруза қилдилар. У киши ўз сўзида Ўзбекистонимизда олиб борилаётган Бешта устивор харакатлар стратегияси тўғрисида олиб борилаётган янгиликлар ва ислоҳатлар тўғрисида гапирдилар. Шу билан биргаликда бугунги маданият ва санъат кунида ташкил этилаётган тадбирлар йил давомида давом этиши тўғрисида фикр билдирдилар.

Тадбирда Маданият вазирлигидан Аброр Мелибоев, Шуҳрат Нормуродов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, рассом Ортиқали Қозоқов ҳамда Ўзбекистон ҳалқ артисти Ойниса Ҳилола Салиева  иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида музейга ташриф буюрган меҳмонларни  музей илмий ходими А.Юлдашев музей бўлимларидан жой олган кўргазма ва музей бўлимларидан жой олган экспонатлар билан яқиндан таништиришди.

Тадбирга Гулистон давлат унверситети талаба ёшлари ҳамда ўрта таълим муассасаларининг малака оширишдаги  ўқитувчилари ташриф буюришди.

Тадбирга жами: 172 та киши ташриф буюришди