“Сизга таъзим, азиз муаллим”

368

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида ва “1-октябр-Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан 2019 йил 30 сентябр  куни  Гулистон шаҳар 5-умум таълим мактаби “Сизга таъзим, азиз муаллим” мавзусида кўчма кўргазма ўтказилди.

Тадбирни Гулистон шаҳар 5-умум таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Исмоилова очиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга батафсил тушунча берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров ўз сўзида  барчани “1-октябр-Устоз ва мураббийлар куни” байрами билан чин дилдан қутлади. У ўз сўзида давлатимиз тамонидан у ўз сўзида ҳалқ таълими соҳаси ходимларига қаратилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов вилоятимизда ҳалқ таълими соҳаси ривожига хисса қўшган устоз ва мураббийлар хақида тўҳталиб, уларга ўз эҳтиромини билдирди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуродов музей залларидан ўрин олган тарихий экспонатлар ва олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлади.

Тадбир сўнгида музей ходимларининг “Кўҳна Ховос” тепалигида олиб борган илмий тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбирда жами:  56 нафар, шундан 53 нафари ёшлар 3 нафар кексалар иштирок этдилар. кексалар иштирок этдилар.