Очиқ эшиклар куни

472

2020 йил 5-феврал куни Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш юзасидан Буюк мутафаккир,  шоир А.Навоийнинг таввалуд айёми муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Гулистон шаҳар 1-умумий ўрта мактабининг ўқитувчилари ва вилоятимиз ҳудудидан келган меҳмонлар иштирок этдилар.

Кўргазмада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов ва музей етакчи мутахассиси А.Юлдашевлар сўзга чиқиб, Буюк мутафаккир,  шоир А.Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб бердилар.

“Очиқ эшиклар куни”да Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов  меҳмонларни “Шеърият мулки султони” мавзусидаги кўргазмадан ўрин олган А.Навоийнинг портрети ва асарлари билан ҳамда музей ва ундаги ноёб экспонатлар тарихи ҳақида сўзлаб берди ва тадбир қатнашчиларининг саволларига атрофлича жавоб бериб, музей залларидаги экспонатлар билан яқиндан таништирди.

Тадбирда жами: 42 нафар, шундан ёшлар: 36 нафар, кексалар: 6 нафарини ташкил этди.