“Очиқ эшиклар куни”

364

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида  “1 октябр — Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан 2019 йил 2 октябр куни  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи “Очиқ эшиклар куни” амалга оширилди.

“Очиқ эшиклар куни”да Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норкулов музейга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари бўйича тушунча бериб отди. Ташрифчиларни “1 октябр — Устоз ва мураббийлар куни” байрами билан табриклади. Байрам муносабати билан музейда “Очиқ эшиклар куни”  ўтказилаётганлигини маълум қилди.

Шу куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрган мехмонларни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими

Р. Ходжамуродов ва музей бош мутахассиси А.Норкуловлар музей бўлимларидан жой олган экспонатлар билан яқиндан таништириб бердилар.

        “Очиқ эшиклар куни” тадбирида  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига Гулистон шаҳар 5-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, Сирдарё вилоят аҳолиси ташриф буюришди.

Тадбирда жами:  42 нафар, шундан 38 нафари ёшлар, 4 нафар кексалар иштирок этдилар. кексалар иштирок этдилар.