“Нуроний устозларни эъзозлаб”

369

  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида  “1 октябр — Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан 2019 йил 30 сентябр куни  “Нуроний устозларни эъзозлаб” мавзусида тадбир амалга оширилиб, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари томонидан Сирдарё вилоятида кўп йиллар устозлик қилган, ҳозирги вақтда нафақада қарилик гаштини сураётган отахон ва онахонлар холидан хабар олиб, уларга байрам совғалари улашилди.

Тадбир давомида Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари, Сирдарё вилояти, Баҳт шаҳар 13-мактаб фахрий устози Зулҳумор она Холиқова, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Баҳор маҳалласида яшовчи фуқаро Тоштемир бобо Якубов, Боязиддин Низомовлар, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Янгийўл маҳалласида яшовчи Назар бобо Имомов, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Ҳақиқат маҳалласида яшовчи Рахматулла бобо Ходжамуродов ҳамда Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Беруний маҳалласида яшовчи Турсунбой бобо Норқуловлар хонадонида бўлишиб, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров ва музей ходимлари жамиятимиз фахри бўлган устозларни “1-октябр-Устоз ва мураббийлар куни” байрами билан чин дилдан қутлашиб. Уларга Сирдарё вилоят тарихи музейи номидан совғалар улашишди.

Фаҳрийлар ўз сўзида давлатимиз тамонидан у ўз сўзида ҳалқ таълими соҳаси ходимларига қаратилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўзладилар ва уларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тадбирда жами:  26 нафар, шундан 12 нафари ёшлар, 14 нафар кексалар иштирок этдилар. кексалар иштирок этдилар.