“Нуронийлар жамиятимиз кўрки”

369

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида ва “26-сентябр-Ҳалқаро Кексалар куни” муносабати билан 2019 йил 26 сентябр  куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейидаНуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Нуронийлар жамиятимиз кўрки” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров

очиб, барчани бугунги айём 26-сентябр-Ҳалқаро кексалар куни билан чин дилдан қутлади.

У ўз сўзида давлатимиз тамонидан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган чуқур ҳурмат-эхтиром ва уларга яратилаётган катта ғамхўрликлар ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади. Юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эхтиром, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида сўзлади. Шунингдек меҳнат фахрийлари, фронт ва фронт ортида хизмат қилган кексаларнинг фидокорона меҳнатлари ҳақида тўхталиб, уларнинг захматли меҳнатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳозаларини билдирди.

Тадбирда сўз олган “Нуроний” жамғармаси Гулистон шаҳар бўлими раиси Қ.Абдуллаев ва меҳнат фахрийлари А.Абдуллаев, С.Рўзиқуловлар ҳукуматимиз томонидан кексаларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлардан беҳад ҳурсанд эканликларини билдирди.

Тадбир сўнгида меҳмонлар музей бўлимларидан ўрин олган   тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда жами:  36 нафар кексалар иштирок этдилар.