Наврўз умумҳалқ байрамига бағишланган «Камалакдай сержило сехрли қўллар» номли квиллинг санъат асарлари кўргазмаси

0 409

Кўргазмани Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Холматов очиб бериб, у ўз сўзида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифи давомида ҳам бошқа соҳалар қатори вилоят ёшларига, айниқса ўқувчилар ва банд бўлмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида янги йўналиш квиллинг санъати бўйича ташкил этилаётган кўргазма автори Турсунбоева Асилани табриклаб, эсталик совғасини тақдим этди. Тадбирда қатнашган ёшларни ижод қилишга чорлади. Ушбу кўргазма 21 март кунига қадар давом этиши келишиб олинди.

Сўнгра 6-сонли мусиқа ва санъат мактаби директори Б.Хўжақулов сўзга чиқиб, шогирди  Турсунбоева Асилани муборакбод этиб, келажакда унга муваффақиятлар тилади.

Тадбирда ташрифчи меҳмонлар А.Турсунбоеванинг ижоди билан яқиндан танишдилар. Кўргазма меҳмонларда катта тассурот қолдириб, улар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда жами 160 та киши иштирок этди.

Тадбир сўнгида ушбу асарларнинг 10 донаси музейга совға қилиниши белгилаб олинди.