“Музей-ўтмиш ва келажак кўприги”мавзусида маънавий-маърифий тадбир

312

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 23 январ куни, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Музей-ўтмиш ва келажак кўприги”мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норкулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот берди. Шунингдек беш муҳим ташаббус ижроси доирасида музей ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берди..

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов сўзга чиқиб,музей ходимлари томонидан “Кўҳна Ховос тепалигида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида ва музей залларидаги экспонатлар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида Гулистон шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси С.Исмоилова сўзга чиқиб, музейдан олган тассуротлари ҳақида сўзлаб, ўзининг таклифларини берди.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчиларининг музей заллари бўйлаб экскурсияси амалга оширилди.

Тадбирда жами: 110  нафар  Гулистон шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Боёвут тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ва музей ходимлари иштирок этдилар.

Жами: 110 нафар, шундан ёшлар:105 нафар, кексалар: 5 нафарини ташкил этди.