“Музей мозийдан сўзлайди”

391

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 13 декабр куни, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида, Сирдарё шаҳридаги ҳарбий қисм жамоаси билан ҳамкорликда  “Музей мозийдан сўзлайди” мавзусида лекторий ўтказилди.

Тадбирда  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот бериб, бу борада Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида, музейининг фаолияти, музейдан жой олган экспонатлар, кўргазмалар, музей ходимлари томонидан Кўҳна Ховос ва Катта қиз тепаликларида  олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Сўнгра музей катта илмий ходими Р.Ходжамуротов, Ватанимиз посбонларига Сирдарё тарихига оид бўлган экспонатлар, музей ҳақида маълумотлар ва музей томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлари ва фото суратлар билан  яқиндан таништириб бердилар.

Офицер ва солдатларнинг қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар

Тадбирда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, Сирдарё вилоят тарихи ва  маданияти  давлат  музейи  ходимлари,  иштирок этдилар.

Тадбирда жами: 25  нафар иштирокчи харбий хизматдаги ёш офицер ва солдатлар ва музей ходимлари  иштирок этдилар. Шундан: 22 нафар ёшлар, 3 нафар кексаларни ташкил этади.