“Музей ва ёшлар”

385

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 17 октябр куни  Мирзаобод тумани 29-сонли ўрта таълим мактабида ёшларни музейга кенг жалб қилиш мақсадида “Музей ва ёшлар” мавзусида лекторий амалга оширилди.

Ушбу лекторийда  Мирзаобод тумани  29-сон санъат мактаб директор ўринбосари О.Хамидова Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

Тадбирда Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов   Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” хақида гапириб, Республикамизда ёшларга жумладан ёш ижодкорларга кўрсатилаётган катта эътибор ҳақида,  Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида ва ундаги мавжуд экспонатлар, уларнинг тарихи ҳамда вилоятимиз ҳудудида жойлашган қадимий шаҳарлар ўрнида олиб борилаётган илмий археологик қазилма ишлари ҳақида гапириб берди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами:  23 нафар, шундан 20 нафари ёшлар, 3 нафар кексалар иштирок этдилар.