“Музей болалар нигоҳида”

379

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 22 октябр куни  Мирзаобод тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларни музейга кенг жалб қилиш мақсадида “Музей болалар нигоҳида” мавзусида кўчма кўргазма амалга оширилди.

Ушбу кўчама кўргазманинг очилишида, Мирзаобод тумани  10-сон умумий ўрта таълим мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Жўраев сўзга чиқиб,

тадбир қатнашчиларига Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида гапириб берди.

Музей директори З.Холдоров Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари билан яқиндан таништириб, бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

Сирдарё вилояти  тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов “Музей болалар нигоҳида” мавзусидаги кўчма кўргазманинг маъзмун моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда музей ва музей экспонатлари ҳақидаги кўрсатув намойиш этилди.

Тадбирда Мирзаобод тумани  10-сон умумий ўрта таълим мактаб директори Р.Ўролова сўзга чиқиб, ўтказилган кўчма кўргазманинг қизиқарли ўтганлигини, вилоят музейи билан ҳамкорликда иш олиб бориши, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг музейга ташрифларини амалга оширилишини билдирди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами:  50 нафар, шундан 40 нафари ёшлар, 10 нафар кексалар иштирок этдилар.