“Музейга ташриф” номли тадбир

441

2020 йил 31-январ куни Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 июндаги № 189-сонли қарори асосида давлат музейларига болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора – тадбирлари ижроси юзасидан Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, Оқолтин тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорлигида “Музейга ташриф” мавзусида тадбир амалга оширилиб, Оқолтин тумани 17-умумий ўрта мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига бепул ташрифлари амалга оширилди.

Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи етакчи мутахассиси А.Юлдашев меҳмонларга музей ва ундаги ноёб экспонатлар тарихи ҳақида сўзлаб берди ва тадбир қатнашчиларининг саволларига атрофлича жавоб бериб, музей залларидаги экспонатлар билан таништирди.

Тадбирда Оқолтин тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси А.Хўжабеков бошчилигида ўқувчилар иштирок этдилар

Иштирокчилар жами: 42 нафар, шундан ёшлар: 40 нафар, кексалар: 2 нафарини ташкил этди.