“Мардлар қўриқлайди Ватанни”деб номланган кўчма кўргазма

367

14-январ-Ватан химоячилари куни байрами муносабати билан Мирзаобод тумани ҳудудидаги Мирзаобод тумани ҳудудидаги 532-сонли сафарбарлик чақирув резерв баталионида 10 январ куни “Мардлар қўриқлайди Ватанни”деб номланган кўчма кўргазма амалга оширилди

Ушбу кўчма кўргазмада Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музей директори З.Холдоров сўзга чиқиб, 14-январ-Ватан химоячилари куни билан табриклади. Ўтмишдаги саркардаларимиз ҳаёти, кўрсатган жасоратлари ва ҳозирги кундаги ҳарбийларимиз шижоати, қудрати ҳақида Сирдарё вилояти тарихи ва музей ҳақида батафсил сўзлаб бериб, тадбир иштирокчиларини музейга таклиф қилди ва  ташрифчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.

Музей катта илмий ходими Р.Ходжамуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ҳақида сўзлаб берди.

Капитан С.Хамидов, капитан Х.Қаюмов ва майор С.Сулаймоновлар сўзга чиқиб, барчани  14-январ-Ватан химоячилари куни билан табриклади. Музей жамоасига миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбир сўнгида Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг кўчма кўргазмаси намойиш этилди.

Кўчма кўргазмада Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Мирзаобод тумани ҳудудидаги Н-532-сонли сафарбарлик чақирув резерв баталионидан жами: 125 нафар киши, шундан 5 нафар катталар, 120 нафар ёш аскарлар қатнашдилар.