“Конституция-бахтимиз пойдевори”

395

2019  йил  26 ноябр  куни   Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, Сирдарё вилоят ҳалқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда  “Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норқулов очиб, барчани  яқинлашиб келаётган айём 8-декабр-Конституция куни билан табриклади. У Конституциямизнинг жамиятда тутган ўрни, аҳамияти ҳақида сўзлади ва бу муҳим ҳужжатдан ўрин олган фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқлари, бурчлари ҳақида маълумот берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи етакчи мутахассиси А.Юлдашев Конституциямизнинг 49-моддаси ҳақида тўхталиб, Ўзбекистон ҳалқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асрашга мажбур эканлигимиз ҳақида ва маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасида эканлиги тўғрисида тўхталди.

Гулистон Давлат унверситети қошидаги малака ошириш курси рахбари доцент Т. Иванова коституция ва қонунларга риоя этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шани ва қадир –қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканлиги ҳақида тўҳталиб ўтиб, юртимизда ҳар бир фуқаро билим олиш ҳуқуқига эга эканлигини такидлади.

Тадбир давомида Гулистон Давлат унверситети қошидаги малака ошириш курси тингловчиларига музейга музей залларидан ўрин олган тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами: 40 нафар, шундан 17 нафари ёшлар, 23нафар кексалар иштирок этдилар.