“Кексалар доимо эъзозимизда”

355

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 25 сентябр  куни Мирзаобод тумани “Дўнгариқ” маҳалласида яшовчи фронт орти фахрийси 97 ёшли Турдимурод бобо Жўраев хонадонида “Кексалар доимо эъзозимизда” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов очиб бериб, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади ва юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эхтиром, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими

Р. Ходжамуротов меҳнат фахрийлари, фронт ортида хизмат қилган кексаларнинг фидокорона меҳнатлари ҳақида тўхталиб, фронт ва  фронт ортида хизмат қилган фахрийларни ёдга олди. Уларнинг захматли меҳнатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳозаларини билдирди.

Тадбирда сўз олган Турдимурод бобо Жўраев ҳукуматимиз томонидан кексаларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлардан беҳад ҳурсанд эканликларини билдирди. Тадбир сўнгида фронт орти фаҳрийси Турдимурод бобо Жўраевга Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ҳамда Сирдарё тарихи ва маданияти давлат музейининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда жами:  8 нафар иштирокчи, шундан: 2 нафар ёшлар, 6 нафар кексалар иштирок этдилар.