“Вилоят маданий мерос объектларига саёҳат”

413

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 18 декабр куни, Миллий тикланиш партияси, Мирзаобод туман ногиронлар жамияти,  Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг  “Вилоят маданий мерос объектларига саёҳат” мавзусида Сирдарё вилояти бўйлаб, қадимий қадамжоларга ташрифи амалга оширилди.

18 декабр  куни “Вилоят маданий мерос объектларига саёҳат” мавзусида ўтказилган тадбирда саёҳатчиларнинг Ховос тумани “Кўҳна Ховос” тепалиги, қадимий қадамжолар ҳамда Сардоба туманида жойлашган “Ёғочли Сардоба” сув сақлаш гумбазига ташрифи амалга оширилди.

Тадбирда  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот бериб,  Буюк ипак йўли чорраҳаларида жойлашган “Кўҳна Ховос” тепалиги, “Ёғочли Сардоба” сув сақлаш гумбази, қадимий қадамжоларнинг тарихи ва у ерларда музей ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди. Тадбир қатнашчиларини қадимий қадамжолар билан яқиндан таништириб, тадбир қатнашчиларининг саволларига атрофлича жавоб берди.

Мирзаобод туман ногиронлар жамияти раиси А. Норбоев сўзга чиқиб, Ҳозирги кунда ёшларни Ватанрпарварлик руҳида тарбиялаш, вилоятимиздаги кам таминланган ногиронлиги бўлган ёшларга манавий кўмак бериш учун  уларни саёҳатларга олиб боришни ташкиллаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва кўмак бериш асосий вазифалардан бири эканлигини айтиб ўтди.

Тадбирда жами: 50  нафар  Миллий тикланиш партияси, Мирзаобод туман ногиронлар жамияти,  Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ва музей ходимлари иштирок этдилар.   Шундан ёшлар: 35 нафар, кексалар: 15 нафарини ташкил этди.