“Ватанимиз посбонлари”

0 379

14-январ-Ватан химоячилари куни байрами муносабати Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида билан 12-18 январ кунлари “Ватанимиз посбонлари” деб номланган кўргазма бўлиб ўтди.    

Ушбу кўргазмада Буюк саркардалар А.Темур ва З.Бобур ҳамда қаҳрамонларнинг портретлари  намойиш этилди

12 январ куни кўргазманинг очилиши муносабати билан ташриф буйрувчиларни музей директори З.Холдоров 14-январ-Ватан химоячилари куни билан табриклади. Ўтмишдаги саркардаларимиз ҳаёти, кўрсатган жасоратлари ва ҳозирги кундаги ҳарбийларимиз шижоати, қудрати ҳақида сўзлаб берди. Сирдарё вилояти тарихи бўйича батафсил сўзлаб берди ва сўнгра ташрифчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.

. Мароқли сухбатдан сўнг музей илмий ходими А. Юлдашев ташрифчи меҳмонлар музей экспозицияларидан жой олган мозийдан сўзловчи экспонатлар билан яқиндан таништириб берди.  Кўргазма доирасида Боёвут тумани 25-мактаб, Гулистон шаҳри 4-мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ташрифи амалга оширилди.