“Буюк аждодларимиз бой тарихини ўрганамиз” мавзусидаги кўчма кўргазма

417

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 21 январ куни, Мирзаобод тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари томонидан “Буюк аждодларимиз бой тарихини ўрганамиз” мавзусидаги кўчма кўргазма амалга оширилди.

Кўчма кўргазмада  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининги ташкил этилган вақтидан то ҳозирги кунгача гапириб, музейдаги ноёб экспонатлар ҳақида сўзлаб берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов сўзга чиқиб, Буюк ипак йўли чорраҳаларида жойлашган “Кўҳна Ховос” тепалиги, “Ёғочли Сардоба” сув сақлаш гумбази, қадимий қадамжоларнинг тарихи ва у ерларда музей ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди. Тадбир қатнашчиларининг саволларига атрофлича жавоб берди.

Сўнгра  “Буюк аждодларимиз бой тарихини ўрганамиз” номли кўчма кўргазма намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Мирзаобод тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Холқўзиев ва ушбу мактабнинг Манавий марифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Хамидовалар сўзга чиқиб, айтиб ўтдилар.

Тадбирда жами: 35  нафар  Мирзаобод тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ва музей ходимлари иштирок этдилар.   Шундан ёшлар: 30 нафар, кексалар: 5 нафарини ташкил этди.