“Беш муҳим ташаббус-бош ташаббус”

398

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари   ижросини    таъминлаш    мақсадида   2019  йил  12 ноябр  куни   Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, Сирдарё вилоят ҳалқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда  “Беш муҳим ташаббус-бош ташаббус” мавзусида тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” тўғрисидаги тадбир иштирокчиларига гапириб берди. Шунингдек 5 та муҳим ташаббуснинг 1-ташаббуси бўлган ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истедодини юзага чиқаришга хизмат қилиши ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов музей ходимлари томонидан мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият ва санъат муассаларига кенгроқ жалб этиш ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг музейга бепул ташрифлари амалга оширилди. Ёшлар музей залларидан ўрин олган тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами:  70 нафар, шундан 62 нафари ёшлар, 8 нафар кексалар иштирок этдилар.