“Бешта ташаббуснинг тимсоли менда”

372

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 8 октябр куни  Сирдарё вилоят Маданият бошқармаси, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Сирдарё вилоят телевиденияси,  Сирдарё вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят телевиденияси ҳамда  Мирзаобод тумани 6-сон санъат мактаби  билан ҳамкорликда Сирдарё вилоят маънавият ва маърифат марказида “Бешта ташаббуснинг тимсоли менда” мавзусида кўргазма амалга оширилди.

Ушбу кўргазмада  Мирзаобод тумани  6-сон санъат мактаби ўқувчиси Турсинбоева Асиланинг кивилинг санъати бўйича асарлари кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Мисиралиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари тўғрисида сўзлади. Кўргазмаси муаллифи А.Турсинбоевага Бошқарманинг эсдалик совғаларини тақдим этди.

Мирзаобод тумани 6-сон санъат мактаби директори Б.Хўжақулов сўзга чиқиб, Мирзаобод тумани  6-сон санъат мактаби ўқувчиси Турсинбоева Асиланинг кивилинг санъати бўйича қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб берди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, Республикамизда ёш ижодкорларга қаратилаётган катта эътибор ҳақида сўзлаб берди ва кивилинг санъатида ижод қилаётган Асила Турсинбоевага муваффақиятлар тилаб, унга Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда жами:  112 нафар, шундан 97 нафари ёшлар, 15 нафар кексалар иштирок этдилар.