“Аждодларимизнинг бой маданий меросини ўрганамиз”

381

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 24 сентябр  куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Аждодларимизнинг бой маданий меросини ўрганамиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Наркулов очиб бериб, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади ва музей жамоаси томонидан аждоларимизнинг бой маданий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида тўхталди.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими

Р. Ходжамуротов Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейидан жой олган тарихий экспонатлар ҳақида ва уларнинг аҳамияти тўғрисида тушунча берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ҳақида сўзлаб, марказда ёшлар маънавиятини юксалтириш иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда жами: Гулистон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчи ва ўқитувчилардан    25 нафар иштирокчи, шундан:  23 нафар ёшлар,

2 нафар кексалар иштирок этдилар.