“Аждодларимизнинг бой маданий мероси”

392

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари   ижросини    таъминлаш    мақсадида   2019  йил  10 декабр  куни   Мирзаобод тумани болалар ва ўсмирлар мусиқа ва санъат мактабида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, билан ҳамкорликда  “Аждодларимизнинг бой маданий мероси” мавзусида кўчма кўргазма ўтказилди.

Кўчма кўргазмани Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норқулов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лари ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов

Йил давомида музей ходимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари, вилоятнинг кўҳна тарихий обидалари, қадимий ёдгорликлари ҳақида сўзлаб берди.

Мирзаобод тумани болалар ва ўсмирлар мусиқа ва санъат мактаби директор ўринбосари Ҳуршида Хожибоева Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ларининг ижросини юзасидан мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир давомида музей фаолияти акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда жами: 25 нафар, шундан 22 нафар ёшлар, 3 нафар кексалар иштирок этдилар.