“Очиқ эшиклар куни”

153

2020 йил 14 феврал куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбек мумтоз адабиёти йирик намоёндаси ва буюк саркарда – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигини кенг нишонлаш доирасида “Очиқ эшиклар куни” амалга оширилди.

Ушбу  “Очиқ эшиклар куни”да Боёвут тумани 19-мактаб ўқувчилари ва меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбирда  музей  катта  илмий  ходими Р. Ходжамуротов ва музей бош мутахассиси А.Норкуловлар Ўзбек мумтоз адабиёти йирик намоёндаси ва буюк саркарда – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти в ижоди ҳақида сўзлаб бериб, Буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган куни муносабати билан  намойиш этилаётган “Улуғ аждодларимиз- бизнинг фахримиз” мавзусидаги кўргазма  билан яқиндан таништириб ўтдилар.

Тадбирда жами: 28 нафар, шундан ёшлар: 24 нафар, кексалар: 4 нафарини ташкил этди.