Буюк давлат арбоби, Мустақиллигимиз меъмори” мавзусида кўргазма

348

2020 йил 28 январ куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов таваллуд куни муносабати билан  “Буюк давлат арбоби, Мустақиллигимиз меъмори” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов ҳамда музей етакчи мутахассиси А.Юлдашевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов ҳаёти фаолияти, асарлари ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига қўшган беқиёс хиссаси, Ислом Каримовнинг ташаббуси ва ҳарактлари, заҳматли меҳнатлари туфайли Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги қўлга киритилганлиги ва Ўзбекистонни дунё тан олганлигини ҳақида гапириб бердилар.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизни янада ривожлантириш борасида, айниқса ёшларга бўлган эътиборга катта эътибор берилаётганлиги, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек беш муҳим ташаббус ижроси доирасида музей ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов таваллуд куни муносабати билан  2020 йил 28 январ куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Буюк давлат арбоби, Мустақиллигимиз меъмори” мавзусида кўргазма қақида гапириб, кўргазманинг 28 январдан 31 январга қадар давом этишини айтиб ўтдилар.

Музейга ташриф буюрган меҳмонлар кўргазма билан яқиндан танишдилар. Кўргазмада Ислом Каримовнинг портрети,  фото суратлари, асарлари, ва фотоалъбомомлар намойиш этилди.

Тадбирда Оқолтин тумани 1- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, Мирзаобод тумани 26-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Г.Эсонтўраева бошчилигидаги ўқувчилар ва меҳмонлар иштирок этдилар.

Жами: 36 нафар, шундан ёшлар: 30 нафар, кексалар: 6 нафарини ташкил этди.