Анахита

473

      

Илоҳий аёл рамзи туширилган маъбуда Анахита ёки Нананинг сополдан ишланган тасвири. Эрамиздан аввалги III — II асрга таълуқли. Ўзбекистоннинг шимолий туманлари учун ноёб топилма. Уструшонанинг  Республикамиз ҳудуди доирасида илк марта топилиши. Анахита маъбудаси – бу ҳосилдорлик, ўлаётган ва қайта туғилаётган табиат рамзи. Ўрта Осиё айниқса Амударё ва Сирдарё оралиғида кенг тарқалган бўлган.